Бобур Абдураҳмонов: "Аслида ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмсдим-у…”

Aslanov Jasurbek
8 июн 2026, 21:05
"Пахтакор ФЖ” жамоаси бош мураббийи Бобур Абдураҳмонов “Республика ФА” билан учрашувдан сўнг (0:3) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

— Ўйин чиройли бўлди. Иккала жамоа ҳам ёш ва майдонда чинакам футбол ўйнади, деб ўйлайман. Биз 70-дақиқагача жуда зўр ўйнадик. Бироқ кейин битта вазиятда концентрацияни йўқотиб қўйдик-да, гол қўйиб юбордик. Шундан сўнг йигитлар ўзларига кела олишмади. Ҳар доимгидек, яна ҳужумга ўтамиз деб, қарши ҳужумда тўп ўтказиб юборяпмиз.

— Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида нима дея оласиз?

— Аслида ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасдим-у, лекин охири гапириб юбораман энди. Тўғрисини айтсам, бугун яққол жарима майдончаси ичида тўп қўл билан ўйналди, аммо пеналти беришмади. Нечта ўйиндан бери ҳакамлар бизга қарши чиқмоқда, тўғриси. Ўзи гапиришни унчалик ёқтирмайман, лекин айтяпман-да. Биринчи ўйинда "ФарДУ" билан йўқ жойдан пеналти берилди, ўтган ўйинда эса қизил карточка берилиши керак бўлган вазиятда беришмади. Ҳакамлар бизга қарши нимадир қиляпти барибир.

— "Пахтакор" фарм жамоасининг кўплаб футболчилари "Пахтакор"нинг ўринбосарлар таркибига жалб қилиниши натижаларга қай даражада таъсир қилди?

— Ҳа, бу ҳолат натижаларимизга жуда катта таъсир қиляпти, тўғрисини айтсам. Ҳозир бизда захирадан ўйинни кучайтириш учун туширадиган ўйинчилар етишмаяти. Амаллаб, ҳаракат қилиб ўйнаяпмиз. Агар ўринбосарлар таркибидаги ўша ўйинчиларимиз ҳозир жамоада бўлганида, биз бемалол ўйнардик, ҳатто олдимизга катта вазифаларни ҳам қўйсак бўлар эди.

Ҳозирги бор йигитлар билан яхши ўйнашга ҳаракат қиляпмиз, ҳатто исталган жамоага қарши 70 дақиқа жуда яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Агар ўша кетган 6 та асосий ўйинчимиз таркибда бўлганида, бемалол ҳар қандай вазифани бажара олардик.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia