

"Интер Майами" меҳмонда "Цинциннати" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Учрашувда Матео Сильветти, Тадео Алленде (дубл) ва Лионель Месси гол уришга эришишди. Шунингдек, Месси ушбу баҳсда учта голга ассистлик қилган.
Шу тариқа, "Интер Майами" тарихда илк бор МЛС плей-оффининг ярим финалига йўл олди.



