Фати: "Месси ҳар қандай вазиятга гол уриши мумкин. Мен ундан ўрганишда давом этяпман"
21 окт 2020 12:54
Янгиликлар
Фати: "Месси ҳар қандай вазиятга гол уриши мумкин. Мен ундан ўрганишда давом этяпман"
"Барселона"нинг 17 ёшли ҳужумчиси Ансу Фати Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тур доирасидаги "Ференцварош" (5:1)га қарши ўйиндан сўнг жамоадоши Лионель Месси ҳақида гапирди.
Фати ва Месси ўйинда биттадан гол уришди.
"Биз ажойиб ғалаба билан бошладик ва шундай руҳда давом этиш керак. Голимда шерикларимдан қарздорман, улар билан менга осонроқ. Френки де Йонг фантастик пас берди, менга фақат зарба бериш қолганди.
Месси Месси бўлиб қолади. У ҳар қандай вазиятда гол уриши мумкин. У биз билан эканидан мамнунмиз. Мен ундан ўрганишда давом этяпман", - дейди Фати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар