

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда. 27 ёшли испаннинг вакили "канонирлар" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқчи. Ўйинчининг ўзи иложи борича тезроқ "Бетис"га қайтмоқчи, у ўтган мавсум Севилья жамоасида ижарада ўйнаганди.
Бельерин ўтган мавсум "Бетис" таркибида 32та ўйинда 5та ассист қайд этди.
Унинг "Арсенал" билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



