"Манчестер Сити" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга яқин

7 июн 2026, 15:32
"Манчестер Сити" 24 ёшли қанот ҳужумчиси Жереми Доку билан шартномани узайтиришга яқин турибди.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, бельгиялик "шаҳарликлар" билан иш ҳақини оширишни назарда тутувчи янги келишув имзолаш арафасида.

Манба маълумотларига кўра, янги шартноманинг амал қилиш муддати 2031 йилнинг ёзигача ҳисобланади. Футболчи билан амалдаги шартнома муддати 2028 йилнинг ёзида тугайди.

Доку 2023 йилнинг августидан бери "Манчестер Сити" сафида ўйнайди. Бельгиялик футболчи ўтган мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказди. Унда футболчи 8 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/NicoSchira