

"Шаҳарликлар" АПЛнинг 10-турида "Ноттингем Форест"га имкониятни бой беришди (1:3). Бунга қадар жамоа "Брайтон" (0:1) ва "Астон Вилла"га (1:2) қарши баҳсларда ҳам мағлубиятга учраган эди.
"Ҳатто ғалаба қозонганимизда ҳам мени доим нимадир ташвишга солади! Бизга мувозанат керак: биз кетма-кет еттита ўйинда зафар қучдик, энди эса қаторасига учтасида имкониятни бой бердик — бу ерда баланс зарур. Халқаро танаффус вақтида нимани яхшилашимиз мумкинлигини тушуниб олишимиз ва ундан сўнг барчасини бошқатдан бошлашга ҳаракат қилишимиз керак", — деди Мареска.



