Де ла Фуэнте: Испанияда ирқчилик йўқ, буни Тухелга етказиб қўйинг

15 ноя 2026, 21:59
Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте УЕФА Миллатлар Лигаси (А Лига) гуруҳ босқичи 6-тури доирасидаги Англия терма жамоасига қарши учрашув олдидан ўз ватанидаги ирқий камситиш мавзусига тўхталиб ўтди ва инглизлар устози Томас Тухелга сиртдан мурожаат қилди.

"Испанияда ирқчилик йўқ. Бориб, Томас Тухелга айнан шундай деб етказинг.

Мана шундай қатъий: Испанияда ҳеч қандай ирқчилик мавжуд эмас. Англиядаги каби ҳеч биримиз ирқчи эмасмиз", — дея Луис де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради журналист Альберт Ортега X ижтимоий тармоғида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›