

Мюнхенликлар 17 ёшли футболчи билан шартномани 2025 йилнинг ёзига қадар узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
"Музокаралар давом этмоқда. Томонлар ўртасидаги маълум бир келишмовчиликлар бор, аммо кайфият оптимистик: барчаси февраль сўнггига қадар ҳал қилинади", - дейди журналист Макс Билефельд.
Эслатиб ўтамиз, Германияда туғилган футболчи шу йилдан Англиянинг 21 ёшгача бўлган терма жамоасига жалб қилинмоқда.



