"Барселона" "Реал"га қарши баҳсда махсус либосдан фойдаланади

Aslanov Jasurbek
2 мар 2019, 16:28
Бугун, 2 март куни "Барселона" "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув ЛаЛиганинг 26-тур ўйинлари доирасида ўтказилади.

Каталония клуби футболчилари бугунги "Эл-Классико"да махсус формаларда майдонга тушади.

Кўк-анорранглилар 1998-2000 йилда худди шу дизайндаги либосларда ўйнаган.

"Барселона" жорий йил ўзининг 120 йиллигини нишонлаши сабаб, жамоа "Реал"га қарши ушбу формалардан фойдаланишга қарор қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: VivaBarca.net