

Бу воқеа ЖЧ-2026нинг Парагвайга қарши ўйинида содир бўлди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтлари 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса парагвайликлар кучлироқ чиқишди — 4:3.
Бундан олдин Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатларида тўрт марта пенальтилар сериясида ғалаба қозонган эди:
1982 йилги ярим финал: Германия пенальтилар сериясида Францияни 5:4 ҳисобида мағлуб этган.
1986 йилги чорак финал: Германия пенальтилар сериясида Мексикани 4:1 ҳисобида мағлуб этган.
1990 йилги ярим финал: Германия пенальтилар сериясида Англияни 4:3 ҳисобида мағлуб этган.
2006 йилги чорак финал: Германия пенальтилар сериясида Аргентинани 4:2 ҳисобида мағлуб этган.
Шу тариқа, Парагвай терма жамоаси 1/8 финал босқичида Франция — Швеция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.



