У кетмоқчи эмас... Нагельсман ЖЧ-2026дан чиқиб кетганидан кейин келажаги ҳақида баёнот берди

30 июн 2026, 07:43
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман немсларнинг турнир 1/16 финалида Парагвайдан учраган мағлубиятидан ва жаҳон чемпионатидан сенсацион тарзда барвақт чиқиб кетганидан сўнг миллий жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.

"Мен истеъфога чиқмайман. Агар Германияда мени 2028 йилгача қолишимни исташса, мен буни қиламан. Агар улар буни хоҳлашмаса, мен ушбу лойиҳани тарк этаман", — дея Нагельсманнинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида келтирди.

Германия ЖЧдаги иштирокини якунлади, Парагвай эса 1/8 финалда Франция ва Швеция ўртасидаги баҳс ғолиби билан учрашади. Немислар кетма-кет учта жаҳон чемпионатидан буён ЖЧнинг 1/8 финалига ўта олишмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›