Ямал ўз совринини қабул қилиб олди

Mirjalol Normatov
25 фев 2026
Ламин Ямал "Барселона"нинг 2024/25 йилги мавсум якунларига кўра энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олди.

Машҳур ОАВ вакиллари томонидан овоз бериш жараёнига кўра аниқланадиган Альдо Ровира номидаги соврин 18 ёшли вингерга топширилди.

Ушбу мукофот 2010 йилда Каталония клубининг собиқ директори Хосеп Ровира томонидан автоҳалокатда ҳалок бўлган ўғли Алдо хотирасига бағишлаб таъсис этилган. Бугун бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Ямалнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишди.

Ушбу совринни қўлга киритиш бўйича етакчи Лео Месси ҳисобланади. Унинг ҳисобида шундай совриндан 6 та бор.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.cat