Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
20 мар 20:10
Янгиликлар
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Суперлига
4-тур
"Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Носиров, Сардор Ҳакимов
Захира ҳаками: Санжар Назаров
VAR: Найим Қосимов
AVAR: Ҳусан Худойбердиев
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Голлар: 1:0 – 3, Филип Иванович, 1:1 – 37, Фламарион (Ойбек Бозоров), 1:2 – 50, Рустам Турдимуродов (Фламарион), 1:3 – 57, Рустам Турдимуродов (пенальти), 1:4 – 75, Ҳожимат Эркинов (пенальти), 2:4 – 90+5, Фейсал Мулич (пенальти)
"Сўғдиёна": 1.Шоҳруҳ Исоқов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Ислом Қобилов, 7.Александр Болевич (20.Фазлиддин Омонкелдиев, 87), 8.Суҳроб Иззатов, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 13.Филип Иванович, 17.Оллаберган Каримов (11.Отабек Жўрақўзиев, 60), 32.Нодиржон Сойибов, 70.Жасурбек Жалолиддинов (30.Муҳаммадаюб Омонов, 87), 77.Ойбек Нурматов (9.Фейсал Мулич, 56)
Захира: 18.Никола Миркович, 4.Отабек Аҳадов, 29.Амирбек Саидов, 42.Сардорбек Эркинов, 47.Абдуазим Ортиқов.
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Акмал Мозговой, 11.Ҳожимат Эркинов (21.Башар Ресан, 77), 14.Рустам Турдимуродов (19.Пётр Пажишек, 68), 27.Сардор Собирхўжаев (23.Абдурауф Бўриев, 77), 34.Шерзод Насруллаев, 50.Фламарион (9.Иброҳим Ибрагимов, 86), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Ойбек Бозоров (17.Достонбек Ҳамдамов, 68)
Захира: 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 8.Дилшод Саитов, 20.Дилшод Абдуллаев
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+5. ГОЛ! Мулич ҳисобдаги фарқни қисқартирди!
90+4. "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.
89. Жўрақўзиев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Қувватов жамоасини муқаррар голдан қутқарди.
87. "Сўғдиёна"да икки ўзгариш.
87. Пажишек гол урди, гол офсайд сабабли инобатга олинмади.
86. "Пахтакор"да ўзгариш.
85. Пажишекнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасини Исоқов эгаллади.
83. Муличнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
77. "Пахтакор"да икки ўзгариш.
75. ГОЛ! Эркинов пенальтини аниқ амалга оширди!
72. "Сўғдиёна" дарвозасига иккинчи марта пенальти белгиланди. Эркиновнинг зарбаси яна Ивановичнинг қўлига тегди.
68. "Пахтакор"да икки ўзгариш.
62. Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Қувватов қайтарди.
60. "Сўғдиёна"да ўзгариш.
57. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобдаги фарқни оширди! Турдимуродов пенальтини аниқ амалга оширди.
Ҳакам вазиятни ВАР орқали кўриб чиқди. Қарор ўз кучида қолди.
56. "Сўғдиёна"да ўзгариш.
52. "Сўғдиёна" дарвозасига пенальти белгиланди. Фламарионнинг бош билан йўллаган зарбаси Ивановичнинг қўлига теккан экан.
50. ГОЛ! Турдимуродов "Пахтакор" сафида жорий мавсумдаги илк голини урди!
49. "Сўғдиёна" футболчисининг рақиб жарима майдонидаги бош билан йўллаган зарбасини Қувватов қайтарди. "Пахтакор" дарвозабонидан суперсейв!
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
44. Қаҳрамоновнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасини Қувватов эгаллади.
37. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирди! Бозоровнинг жарима майдонига пасини Фламарион рақиб дарвозасига тўғрилади.
35. Каримов "Пахтакор" дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, зарбани Қувватов қайтарди.
35. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатмасини Исоқов эгаллади.

31. Болевичнинг жаримадан узатмасини Мозговой бартараф этди.
30. Жиззахликлар яна жарима зарбаси ишлади.
29. Болевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.
28. "Сўғдиёна жарима тўп ишлади.
24. Иванович ҳаводаги тўп учун курашда Қувватов билан тўқнашиб кетди.
22. Зарба! Турдимуродовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Гол бекор қилинди. Ўйиндан ташқари ҳолат.
13. ГОЛ! Эркинов ҳисобни тенглаштирди! Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини "Пахтакор" ҳужумчиси тўхтатмасдан дарвозага йўллади.
11. Қаҳрамоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.
11. "Пахтакор"да қулай имконият юзага келганди. Алижоновнинг узатмасини Фламарион бўйсундира олмади.
Мазкур учрашувни Жалолиддин Машарипов клуб президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан биргаликда бевосита стадиондан кузатмоқда.

5. "Сўғдиёна"да стандарт вазият юзага келди. Қаҳрамоновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ.
3. ГОЛ! "Сўғдиёна" ҳисобни очди! Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини қайтаришда Қувватов хатога йўл қўйди, қайтган тўпни Иванович рақиб дарвозасига жойлади.
2. "Сўғдиёна" жарима тўпи ишлади.
1. Ҳақоратли сўзлар ишлатмаслик ойининг сўнгги кунидаги ўйин бошланди. Ҳайит муборак!
Жамоалар майдонга чиқишди. "Сўғдиёна" қора-оқ, "Пахтакор" оқ либосларда ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар