UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  10 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  4 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

Осиё Кубоги-2019. Ҳассан Ал Ҳайдоснинг мусобақадан умиди катта Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Ҳассан Ал Ҳайдоснинг мусобақадан умиди катта

Осиё Кубоги стартига қисқа вақт қолаётган бир пайтда Қатар терма жамоаси охирги тайёргарликни ўтказмоқда.

Терма жамоа сардори Ҳассан Ал Ҳайдос мусобақа олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди.

"Бу жуда катта турнир, - дейди 28 ёшли футболчи. - Ҳамма қатори бизнинг ҳам умидимиз катта. Йил бошида Осиё Кубогида иштирок этамиз. Ундан кейин Копа Америкага ҳам борамиз. Иккаласи юқори савиядаги турнир. Мана шу мусобақалар орқали ўз уйимизда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022га тайёргарлик кўрамиз".

"Ал Садд" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Қатар миллий терма жамоасида 100тадан кўп ўйин ўтказган.

"Биз ҳозирча чорак финални кўзлаб турибмиз. Бунинг учун яхшигина имконият бор. Қолганини эса вақт кўрсатади. Тўғриси, биз босимни ҳис қилаётганимиз йўқ, аксинча Осиё Кубоги ҳар бир футболчига бериладиган имконият ва бунда ҳамма ўзини кўрсатишни хоҳлайди. Энг муҳими, мен ҳар бир ўйиндан роҳат олишни истайман", - дейди Ҳассан Ал Ҳайдос.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика