UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпуль"нинг боши қотган  1 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  4 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  14 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"

Суперлиганинг 15-тури доирасида "Шўртан" - "Қизилқум" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Гувоҳи бўлдингиз, жуда оғир ўйин бўлди. "Нефтчи" билан ўйиндан кейин футболчиларимизда толиқиш ҳолатлари бор эди. Шунга қарамай бугунги баҳс учун яхши тайёргарлик олиб бордик. Бугунги ўйинда омад биз томонда бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда кўп вазиятлар яратдик, бироқ булардан фойдалана олмадик. Гол урган бўлсак-да, биринчи бўлим охирида барибир дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда омад биз томонда эди, йигитларимга раҳмат айтаман, борларини беришди. Улардан бугун мамнунман.

- Биринчи давра якунланди. Давралар оралиғидаги ўзгаришлар, режалар қандай?

- Албатта, ўзгаришлар бўлади. Ўзгаришлар матбуотда эълон қилинади. Икки-уч футболчи олиб келиш ниятимиз бор. Янги қон бўлса, жамоада ўзгариш бўлади. Олдимизда бир ой бор, ишлаймиз. Иккинчи даврага тайёргарликни 12-13 июлдан бошлаймиз. Дастлабки 10 кун тайёргарлик Навоийда бўлса, қолган кунлари Тошкентда бўламиз деб режалаштиряпмиз. Навоийдан келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Уйларига яхши етиб олишсин ва доимо соғ-саломат бўлишсин. Ҳаммаларига раҳмат.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
04 июл 00:08:00
JAFAR FCQIZILQUM
KO'Z TEGMASIN
championat.asia
Яндекс.Метрика