"Динамо" Беларусга йўл олди

Sherzod Nurmatov
14 июл 2025, 11:41
"Динамо" жамоаси бугун, 14 июлдан мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлайди.

Жамоа душанба тонгида Тошкентдан Минск шаҳрига жўнаб кетди. Вадим Абрамов шогирдлари ёзги танаффусда Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. 

Самарқанд жамоаси хориж йиғини доирасида 4 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кўзланган. Рақиб жамоалар ва назорат ўйинлари санаси ҳақида кейинроқ маълумот берилади. "Динамо" 12 кунлик йиғиндан 26 июль куни қайтади.

Маълумот учун, "Динам" Суперлига 2-даврасининг дастлабки ўйинида 2 август куни Самарқандда "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати