"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради

Sherzod Nurmatov
15 июл 2025
Жамоа 2-даврага тайёргарликни Минскда ўтказади.

"Жамоамиз аъзолари, эртадан, яъни 16 июлдан жорий мавсумнинг 2-давра баҳсларига тайёргарликни бошлайди.

"Лочинлар" чоршанба тонгида Тошкентдан Беларусь пойтахти Минск шаҳрига жўнаб кетади. Сергей Лушан шогирдлари давралар оралиғидаги танаффусда Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. 

Хориж йиғини доирасида "Навбаҳор" назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган. Рақиб жамоалар ва назорат ўйинларининг санаси борасида кейинчалик аниқ маълумот берамиз. 

Вакилларимиз 29 июль куни юртимизга қайтади", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, "Навбаҳор" Суперлига 2-даврасининг дастлабки ўйинини 2 август куни Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати