UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  2 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  13 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Зоҳид Каримов: "Мухлислар учун Осиё Кубоги мусобақаси тўлиқ ҳажмда намойиш этилади" Янгиликлар

Зоҳид Каримов: "Мухлислар учун Осиё Кубоги мусобақаси тўлиқ ҳажмда намойиш этилади"

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида 17-Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Мусобақада Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Юртимиздаги мухлислар мазкур мусобақадан ўрин олган учрашувларни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" телеканали орқали томоша қилишлари мумкин. Айни пайтда мазкур мусобақани тўлиқ ҳажмда мухлислар эътиборига ҳавола қилиш  учун катта меҳнат амалга оширилмоқда. Бу ҳақида ЎФА Матбуот хизматига "Спорт" телеканали директори Зоҳид Каримов маълум қилди.

"Спорт" телеканалининг яқин ҳамкори бўлган Франциянинг "Lagardère" компанияси орқали Осиё Кубоги мусобақасини трансляция қилиш ҳуқуқи қўлга киритилди. Айни пайтда мазкур мусобақани тўлиқ равишда мухлислар эътиборига ҳавола қилиш учун катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда. Юртимиздаги мухслиар Осиё Кубоги - 2019 мусобақасидан ўрин олган барча 51та учрашувни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган параллел равишда кечадиган ўйинлар эса Миллий телерадиокомпания таркибига кирувчи "UzHD" ёки "Маҳалла" телеканали орқали намойиш қилинади. "Спорт" телеканали шарҳловчилари мазкур турнирдан ўрин олган учрашувларни бевосита стадиондан туриб шарҳлаб боришлари режалаштирилган. Фақатгина мазкур масаланинг техник ечимини кутяпмиз.  

Мухлисларга қулайлик туғдириш мақсадида, жонли эфирда намойиш қилинган учрашувлар эртаси куни соат 08:00дан бошлаб яна такроран намойиш қилинади. Бундан ташқари, ҳар куни "Осиё Кубоги кундалиги" бериб борилади. Ушбу дастурда барча ўйинларда киритилган голлар ва эътиборга молик вазиятлар эфирга узатиб борилади. Шунингдек, "Спорт" телеканали студиясида Осиё Кубоги мусобақасига бағишланган дастурлар ташкил қилиниб, бу дастурларда мутахассислар бўлиб ўтаётган учрашувлар ҳақида ўз фикрлари билан чиқиш қилиб туришади. Хуллас, Ўзбекистондаги мухлисларни Осиё Кубоги мусобақаси муҳитига олиб кириш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз", - дея Зоҳид Каримов сўзларини келтиради ЎФА Матбуот хизмати.

 

Рейтинг: +49   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика