Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"
27 май 23:44
Янгиликлар
Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"
- Ҳар бир совриннинг ўз завқли жойи бор. Барчаси зўр бўлди. "Насаф"нинг ҳамма мухлисларини ажойиб суперкубок ўйинлари билан табриклайман. Айниқса, бугун ҳаво ҳам зўр бўлди. Ёмғирли суперкубок бўлди. Мухлислар ажойиб атмосфера қилиб беришди. Барчага раҳмат.
- Сўнгги йилларда "Андижон" "Насаф"га қарши яхши ўйнаётганди. Бугун "Андижон" ноқулай рақиблигини исботлай олдими?
- Битта ўйин учун исталган жамоа яхши тайёрлана олади. Шу сабабли бундай ўйинлар қийин ўтади. Бир ёки иккита гол барчасини ҳал қилади. Шукурки, биз гол урдик ва ғалаба қозондик.
- Сизда пенальти тепиш маҳорат бор. Бугун имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилиб кўрмадингизми?
- Жамоада Норчаев, Черан каби футболчилар бор. Агар кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим.
- Олдинда бизни терма жамоа ўйинлари кутмоқда.
- У ерда Ватан учун ўйнаймиз. Бу доимо биринчи ўринда туради. Асосийси ҳалқимиз дуо қилиб турса, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар