Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"
10 июл 20:00
Янгиликлар
Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"
Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз Луис Энрикенинг ишини алоҳида таъкидлашимиз керак. У Дембелени суперюлдузга айлантирди. Усмон жамоа учун Мбаппедан кўра муҳимроқ бўлиб қолди. Унинг маҳорати ва меҳнаткашлиги ҳозир янги босқичга чиқди. Агар у "Олтин тўп"ни қўлга киритса, ёшларга ўрнак бўлади", – деди Фердинанд.
Дембеле кеча "Реал" билан Клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Парижликлар "қироллик клуби"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар