UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  0 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  1 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3

U-17 жаҳон чемпионатида Осиёдан ҳеч ким қолмади Янгиликлар

U-17 жаҳон чемпионатида Осиёдан ҳеч ким қолмади

Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/4 финал ўйинларига старт берилди.

Хабарингиз бор, ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа иштирок этди: Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Тожикистон. Тожикистон гуруҳдан чиқа олмаган бўлса, Австралия 1/16 финалда Францияга 0:4, Япония Мексикага 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ҳолда мусобақа билан хайрлашди. 

Жанубий Корея эса аввалги босқичда Ангола ўсмирлар термасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ навбатдаги ўйинда кореяликлардан омад юз ўгирди. Мексика билан кечган баҳсда Жанубий Корея U-17 терма жамоаси 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб мусобақани тарк этди ва шу тариқа ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ОФКдан ҳеч ким қолмади. 

1/4 финал ўйинлари: 

Голландия - Парагвай 4:1

Жанубий Корея - Мексика 0:1

Испания - Франция (12 ноябрь)

Италия - Бразилия (12 ноябрь)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика