UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

Суперлига. 16-тур учрашувларининг бошланиш вақти Янгиликлар

Суперлига. 16-тур учрашувларининг бошланиш вақти

Мазкур тур доирасидаги “Навбаҳор” - АГМК ўйини 11 август куни бўлиб ўтиши керак эди.

Ҳар икки жамоада ўз вақтида “Пахтакор” таркибида тўп сурган қатор мутахассислар фаолият олиб боради. Уларнинг “Пахтакор-79” хотира кечасида иштирок этиш режаларидан келиб чиқиб, икки клуб ўзаро келишгани ҳолда учрашувни бир кун аввалроққа суришни сўради. Хат регламентда кўрсатилган муддатгача ёзилгани, “Спорт” телеканали ҳали ўз дастурлари режасини тасдиқлаб улгурмагани, шунингдек, мазкур ўйиннинг кўчиши хавфсизлик ва бошқа масалаларда ЎзПФЛга ноқулайлик туғдирмаслигидан келиб чиқиб, учрашув вақти ўзгартирилди.

Қолган учрашувлар ўз вақтида ўтади. Қуйида “Спорт” телеканалининг трансляциялар масаласидаги режаси билан танишиб олишингиз мумкин.

10 август, шанба
18:00 СУРХОН — ЛОКОМОТИВ Спорт телеканали LIVE
18:00 ДИНАМО — ҚЎҚОН-1912 Маҳалла телеканали LIVE
20:00 НАВБАҲОР — АГМК Маҳалла телеканали LIVE
20:00 ПАХТАКОР — БУХОРО Спорт телеканали LIVE

11 август, якшанба
20:00 МЕТАЛЛУРГ — АНДИЖОН Маҳалла телеканали LIVE
20:00 СЎҒДИЁНА — ҚИЗИЛҚУМ
20:00 НАСАФ — БУНЁДКОР


Тақвим ишлаб чиқилаётган вақтда Қурбон ҳайитининг таҳминан 12 август санасига тўғри келиши кўзда тутилганди. Ҳайит байрамининг бир кун эртароқ нишонланиши сабаб, 16-турнинг уч ўйини шу кунга тўғри келади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика