UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  22 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0

Қирғизистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси "Сўғдиёна"га ўтди Янгиликлар

Қирғизистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси "Сўғдиёна"га ўтди

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз таркибига Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячиси Шерзот Шакировни қўшиб олди.

Футболчи "Сўғдиёна" билан 2+1 кўринишида тузилди. Бу ҳақда Қирғизистон ФФ расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Шакиров 2018 йилги мавсумни Қўчқор-Отанинг "Нефтчи" клуби сафида ўйнаб 28та ўйинда 7та гол урган ва чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

“Жамоанинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилган эдим, мураббийлар штаби билан танишдим, кейин жамоа билан. Бу ерда аҳил ва яхши коллектив бор экан, шу боис мослашиш у қадар қийин кечмади.

Айни пайтда Туркияда йиғин ўтказаяпмиз. 6 февраль куни Сербиянинг “Бачка Паланка” клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик. Бу ўйинда 90 дақиқа ўйнадим. “Сўғдиёна”нинг янги мавсумдаги мақсади кучли олтиикка кириш. Ўзбекистон Суперлигасидаги рақобатга ҳисобга олсак бу жуда юқори мақсад. Асосий таркибнинг муқим аъзосига айланишга ва жамоа олдига қўйилган вазифани бажаришда ёрдам беришни хоҳлайман”, - дейди Шерзот Шакиров Қирғизистон ФФ расмий сайтига.

Маълумот учун
Шерзот Шакиров
Туғилган сана
: 18 ноябрь 1990 йил
Амплуаси: Ҳимоячи
Бўйи: 182 см
Сўнгги клуби: "Нефтчи" Қўчқор-ота (Қирғизистон)
Қирғизистон терма жамоасида: 14та ўйин


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика