Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди

Alisher Ostonov
19 июл 2025
"Нефтчи" ҳужумчиси Муҳаммадали Ғиёсов Фарғона клуби билан хайрлашди.

"Нефтчи", барчаси учун раҳмат, бу олти ойни ҳеч қачон унутмай. Фарғоналик мухлислар ❤️", — дея ёзди қолдирди футболчи инстаграмдаги саҳифасида қолдирган сторисидаги суратда.

Ҳужумчи жорий мавсум Суперлига ва Ўзбекистон кубогида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов "Нефтчи" сафига ўтган йилнинг декабрида "Қизилқум"дан келиб қўшилганди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia