UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  5 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  8 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  17 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ ўз уйида ҳам "Арсенал"дан устун келди ва финалга йўл олди!  124 01:02Саудия Арабистони. Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" ўз майдонида Бензема ўйнаётган "Ал Иттиҳод"га мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди  10 00:43МЮ "Фиорентина" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Форварднинг товон пули 50 млн еврони ташкил қилади  1 00:11Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди  6 23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  10 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда Янгиликлар

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда

Сейшель оролларида пляж футболи бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Маълумот учун, ушбу мундиалда 16та терма жамоа иштирок этяпти. Ўринлар қуйидагича тақсимланган:

Осиё (3та) - Эрон, Япония, Ўмон.
Европа (4та) - Беларусь, Италия, Португалия, Испания.
Африка (мезбон + 2та) - Сейшель ороллари, Мавритания, Сенегал.
Шимолий Америка (2та) - Эл Сальвадор, Гватемала.
Жанубий Америка (3та) - Бразилия, Парагвай, Чили.
Океания (1та) - Таити.

Ҳозирги пайтга келиб иккита гуруҳда учрашувлар тугади. A гуруҳидан Беларусь ва Япония, B гуруҳидан эса Португалия ва Эрон кейинги босқичга йўл олди.




Япония терма жамоаси гуруҳда Гватемалани 6:2, мезбон Сейшель оролларини эса 10:2 ҳисобида мағлуб этди, фақат Беларусь билан ўйинда 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.




Амалдаги Осиё чемпиони Эрон дастлаб Мавританиядан 5:4, сўнгра Парагвайдан 5:1 ҳисобида устун келиб, охирги турда Португалияга 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.




Бугун C ва D гуруҳларида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. C гуруҳида Сенегал - Чили, Таити - Испания ҳамда D гуруҳида Эл Сальвадор - Италия, Ўмон - Бразилия учрашувлари ўтказилади.




8 май куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Беларусь - Эрон, Португалия - Япония қарама-қаршилигини кўрамиз. Кейинги иккита жуфтлик бугунги баҳслардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳси 11 майга белгиланган. Яна бир маълумот, ўйинлар Adidas CNXT25 PRO тўпларида ўйналяпти.

Бу ҳисоб бўйича 13-марта ўтказилаётган Жаҳон чемпионати. Аввалги мундиалда Бразилия ғолибликни қўлга киритган.



Х.Холиқов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 май 22:22:55
Krishtianu Ronaldu
Baxtiyor MYu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўмонда нега 1 очко. Группасида ким билан дуранг ўйнаган. Бошқа жамоаларда дуранг йўқку?
Ёки бир очкодан охирги команда билан
   
06 май 22:20:54
Krishtianu Ronaldu
Baxtiyor MYu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўмонда нега 1 очко. Группасида ким билан дуранг ўйнаган. Бошқа жамоаларда дуранг йўқку?
0 очко адашган
   
06 май 20:02:47
Baxtiyor MYu
Ўмонда нега 1 очко. Группасида ким билан дуранг ўйнаган. Бошқа жамоаларда дуранг йўқку?
   
06 май 15:57:53
Burhonbek Abdumo'minov
Italiya chempion boʻlsin
championat.asia
Яндекс.Метрика