UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  1 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  22 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  18 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Ўзга олам вакиллари Янгиликлар

Ўзга олам вакиллари

Суперлиганинг 8-турида "Бунёдкор" ўз уйида "Қўқон-1912" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

Қўқонликлар ғалаба голини сўнгги сонияларда мезбонлар дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиевнинг хатоси эвазига уриб кетишди.


Юқорида суратда дарвозабоннинг юзига эътибор беринг. У нима қилиб қўйганини тушунган ва юзида ғам ва қўрқув бор... Бу тактик хато эмас, техник хато ҳисобланади. Техник хато эса исталган футболчида учраб туради, бундан жиддий фожиа ясаш шарт эмас. "Қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу ҳақда айтиб ўтди.

Қизиғи, Ҳамидулло Суперлигамиздаги дарвозабонлар орасида техникаси юқори бўлган ва оёқ билан энг яхши ўйнайдиган дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Зарур пайти узун пасларни ярим ҳимоячилардек ижро эта олади. Лекин, тақдир бунақа хатони айнан оёқ билан зўр ўйнайдиган посбонга раво кўрди. Абдунабиев ўйин тугагач майдонни кўз ёшлар билан тарк этди, хатосини жуда чуқур қабул қилди... Дарвозабонлар ўзга олам эканлиги ҳақида кўп бор эшитганмиз, улар ҳатто рақиб бўлган тақдирда ҳам бир-бирига қўпол хатоларни асло раво кўришмайди. Жаҳон футболида хато қилган дарвозабонни нариги жамоа посбони бориб юпатганини кўп бор кўрганмиз. Ўша куни "Бунёдкор" стадионида ўзим шу нарсага эътибор бериб кузатиб турдим. "Қўқон-1912" кипери Азиз Исақов голни нишонлаш учун югуриб борди ва ортига қайтаётганда ҳамкасбининг олдига бориб уни қўллаб қўйди. Учрашув якунланганидан кейин қўқонликларнинг дарвозабонлар мураббийи Хуршид Ходжаев ҳам Абдунабиевнинг олдига бориб унга нималардир деб юпатди. Бу жараён менда илиқ таассурот қолдирди. Булар (дарвозабонлар) чинданам бошқа олам, бир-бирига жароҳат ҳам тиламайди, хато қилишини ҳам хоҳламайди. Чунки, қачондир шундай кун унинг ҳам бошига тушиб қолиши мумкинлигини ҳис қилади ва доим рақиб дарвозабонини ҳам қўллаб-қувватлайди.


Шахсан мен Ўзбекистон МТЖда Ўткир Юсуповдан кейин Абдувоҳид Неъматов билан бирга айнан Ҳамидулло Абдунабиевнинг даври бўлади деб ўйлайман. Унда дарвозабонларга керак бўлган барча кўрсаткичлар бор, боз устига оёқ билан ҳам зўр. Ўша кунги тушкунликдан аллақачон чиқиб кетганини ишонаман. Кейинги учрашувларда одатдаги Ҳамидуллони кўрамиз деб умид қиламан.

Футбол оламидаги дарвозабонлар, сизларга алоҳида RESPECT!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика