UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  0 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18

ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди Янгиликлар

ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг апрель ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтган U-17 Осиё чемпионати Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун жуда чиройли кечиб, футболчиларимиз якунда ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунига етгач, орадан бир неча кун ўтиб ОФК Ижроия қўмитаси йиғилиш ўтказди ҳамда кейинги мусобақалар қаерда бўлиб ўтишини аниқлаб олди. 

Шундай қилиб кейинги учта U-17 Осиё чемпионати яна Саудия Арабистонида ўтказиладиган бўлди. 2026, 2027, 2028 йилги мусобақалар ҳам айнан Саудия Арабистонида ташкил этилади. Мамлакат мусобақа мезбонлиги учун курашда Хитой ва Ироқдан устун келди.

Албатта, Ироқда кетма-кет уч йил U-17 Осиё чемпионатини ўтказиш имконсиз, чунки мамлакатдаги сиёсий вазият тез-тез ўзгариб туради. Шу боис Ироқ мезбонлик учун курашдан тез чиқди, Хитой билан эса музокаралар узоқ давом этди. Натижада ОФК ҳар икки томон кўнглини топиб, қаторасига учта U-17 Осиё чемпионати мезбонлигини Саудия Арабистонига, шунингдек, қаторасига учта U-17 қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигини Хитойга берди.

Апрель ойида ўтказилган U-17 Осиё чемпионати мезбонлиги ҳамда шу мамлакатда бўлиб ўтган Элит ОЧЛнинг марказлашган тартибдаги финал босқич ўйинларининг юқори савияда ташкил этилиши ОФК раҳбариятида илиқ таассурот қолдирди.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика