UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1

Хайрулла Холиқов: "Бавария" қирол? Беғамовдан навбатдаги ўта кулгули ва баландпарвоз гаплар" Янгиликлар

Хайрулла Холиқов: "Бавария" қирол? Беғамовдан навбатдаги ўта кулгули ва баландпарвоз гаплар"

Кеча таниқли журналисти, АГМК футбол клуби матбуот котиби Шаҳбоз Беғамов жаҳон футболида Германия гегемони "Бавария"ни қирол дея атаганди.

Мазкур пост сайтимизда эълон қилинган ва бу турли мухлислар ўртасидаги муҳокамага сабаб бўлди. Эндиликда бунга жавобан сайтимиз ижодкори, "Локомотив" клуби матбуот котиби Хайрулла Холиқов ўзининг "Футбол ва ҳаёт" телеграм каналида муносабат билдирди.

"Шаҳбоз Беғамовдан навбатдаги ўта кулгули ва баландпарвоз гаплар. 

Биринчидан, "Бавария" ҳали жаҳон тугул, Европа қироли ҳам эмас. "Бавария" Германияда чемпион ва Кубок эгаси бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳали ЕЧЛни ютмади. 

Жаҳон қироли бўлиш учун олдин ЕЧЛни, кейин УЕФА Суперкубогини ва ундан кейин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютиши керак бўлади.

Ана шу мусобақаларни ютсин, гап йўқ ҳақиқатан жаҳон қироли деймиз ва олқишлаймиз", - дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, сайтимизнинг мазкур икки ижодкори аввал ҳам кўплаб мавзуларда ўзаро баҳс-мунозарага боришган.

Қизиғи, Суперлиганинг навбатдаги турида ҳам айнан мазкур иккала матбуот котиблари фаолият юритаётган жамоалар: АГМК - "Локомотив" ўзаро тўқнаш келади. Кўринишидан, Беғамов & Холиқов қарама-қаршилиги Суперлига доирасидаги баҳсда ҳам давом этади.

Хўш, ўринли савол туғилади. Сизнингча, жаҳон футболида ҳозирги кундаги энг барқарор ва кучли жамоа қайси?

Барчанинг ўз фикри бор ва ҳамма фикр билдиришга ҳақли. Сайтимиз ўқувчиларидан мавзуга оид фикр билдиришни ва шахсиятга доир ҳақоратли сўзлар ишлатилмаслигини сўраймиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика