Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"
03 май 11:03
Янгиликлар
Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим. Ҳакамга жиловни бериб қўйдик, сабаб шу. Биз ғалаба учун ўйнадик, "Қўқон-1912" дурангни мақсад қилганди, вақт чўзган вазиятларни ҳам кўрдик. Бахтсиз тасодиф ва омадсизлик туфайли мағлубиятга учрадик. Ўйин тарафлама эса биз ғалаба қозондик. Ҳар доим ҳам устунликка эга жамоа ғалаба қозонавермайди. Биз ҳеч нарса йўқотмадик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Биз майдонда боримизни бердик, асосийси шу", деди 33 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар