

"Бу ўйингача биз катта йўқотишлар билан ташриф буюргандик. Сабаби, бизнинг 3-4 нафар асосий ўйинчиларимиз ҳозирда жароҳат олишгани боис, бугун биз янги футболчиларга имконият бердик ва ўйлайманки, улар бугунги ўйиндан катта тажриба ва катта хулоса чиқаришади. Сабаби Суперлига жамоаси даражасида ўйнаш барибир ёш ўсиб келаётган футболчилар учун озгина қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин катта хоҳиш ва ҳаракат, жамоамизнинг бирдамлиги эвазига биз сафарда бўлса ҳам яна ўша тарихни давом эттирмоқчи эдик. Лекин бугунги рақибимиз ҳам жудаям тажрибали жамоа, тажрибали мураббийлар штабидан иборат. Бу ўйинда, албатта, қайсидир вазиятларда барибир ўша тажриба ўз сўзини айтди", - дея гап бошлади Аббос Эргашев.
- Мана ўйинга келганда, "Гулистон" Суперлиганинг энг кучли жамоаларидан биттасига сафарги учрашувга борди. Одатда бунақа пайтда ҳимоявий ўйин кўрсатилади, автобус қўйилади, 5 та ҳимоячи билан тушилади. Лекин "Гулистон"да бу нарсани кўрганимиз йўқ. Аксинча кўпроқ ҳужум қилди. Яъни, шундоқ кучли рақиб бўлишига қарамасдан йигитларга қанақа мотивация бердингиз жанговар кураш олиб борадиган?
- Энди Суперлига жамоаси билан ўйиндан олдин, бизнинг мотивациямиздан ташқари, йигитларни ўзларида ҳам катта мотивация бўлади. Сабаби Биринчи лига ва Суперлига жамоаси тўқнаш келяпти, бу ерда болаларга ортиқча иштиёқ керак эмас, улар ўзлари ўша Суперлига даражасида ўйнашни хоҳлайди, ҳам ривожланишни истайди. Ана ўшанинг учун биз керакли кўрсатмаларни бердик, яхши тайёргарлик кўрдик. Бизнинг ўзи тактика ва ўйинни ташкил қилишимиз ҳам барибир кўпроқ ҳужумга асосланган. Чунки футболчиларимизни ўшанга тайёрлаб келяпмиз, ўргатиб келяпмиз. Лекин боя айтганимдек, озгина йўқотишлар ва тажрибасизлик бугун панд берди. Лекин биз бу йўналишда ишлашда ҳали давом этамиз, мақсадларимиз катта. Футболчиларимизга шуни таъкидлаб келяпмизки, ҳеч қайси жамоадан қўрқиш керак эмас.
- Бу босқичга етиб келганингиз билан табриклайман. "Гулистон" жамоасининг навбатдаги муҳим ўйинлари бор, тўғри кубокдан чиқиб кетди, лекин Про лигага чиқиш имконияти бор. Айтингчи, ўша Про лигага чиқишда қайси жамоалар сизнинг жиддий рақибингиз бўла олиши мумкин, айниқса футбол академиялари борасида?
- Энди мана ҳозир Биринчи лигада ҳам ўзимизнинг минтақада 18 та тур ўйин ўтказдик. Мен ўйлайманки, "Гулистон" жамоасига қарши ҳеч қайси ўйин осон ўтгани йўқ. Сабаби академия жамоалари бўлишига қарамай улар ҳам ёш, лекин ўша ёшлари ичида энг яхши сараланганлари иштирок этяпти. Қайсидир вазиятларда бизнинг озгина тажрибали ўйинчиларимиз борлиги эвазига ва ўйинларни тўғри ташкил қилиш ҳисобига биз ғалаба қозониб келдик, лекин академия жамоалари ҳақида ҳам мен яхши фикр билдира оламан.
- Мени охирги саволим, "Гулистон" Про лигага чиқишга қанчалик тайёр? Яъни молия, инфратузилма, таркиб масаласида қанчалик тайёр?
- Энди ҳозирги жамоамизнинг Биринчи лига ва кубокдаги тарихий натижаларидан кейин бизда ўша Про лига ва Суперлига йўналишида иш кетяпти. Бугунги кунда раҳбариятимизда ҳам таниқли мутахассислар — Жаҳонгир Жиямуродов ҳамда кўп йиллик вилоятимиз ҳокими ишлаяпти. Бу нарса мен ўйлайманки, тезликда амалга ошиб қолмайди. Сабаби, инфратузилма ва жамоани Про лига, Суперлига даражасига олиб чиқиш барибир вақт талаб қилади. Лекин ҳозирги кунда марказий стадионимизда ҳам катта қурилиш ишлари давом этяпти ва якунига етиб қолди. Жамоамиз ҳар тарафлама Про лига ва Суперлигага тизимларини ҳам ишлаб чиққан. Мана ҳозир яқинда футбол академиямиз ташкил қилинди, унда ҳам ишлар давом этяпти. Худо хоҳласа ўйлайманки, ўша бугунги "Олмалиқ" жамоасидек, "Гулистон"да, Сирдарёда ҳам худди шундай жамоа ташкил қилинади ва ривожланиш давом этади. Худо хоҳласа, сизларни ҳам, жамоани ҳам Сирдарёда кўрамиз.



