

Италиялик мутахассис Instagram саҳифасида терма жамоанинг ривожланиш жараёни, таркибга жалб қилинган янги футболчилар ва ёш истеъдодларнинг ўсишини ижобий баҳолади.
"Ривожланиш йўлидаги ҳаракатимиз давом этмоқда ва мен бундан фахрланаман. Россия ва Саудия Арабистонига қарши иккита ажойиб ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Жаҳон чемпионатидан сўнг жамоамизга кўплаб янги футболчилар ва ёш истеъдодлар қўшилди. Уларнинг ҳар бири олдинга қадам ташламоқда ва ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Олдинга интилишда давом этамиз, Ўзбекистон!" – деб ёзди Каннаваро.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Россияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, якунда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
17 ноябрь куни эса Каннаваро шогирдлари Қатарда Саудия Арабистони терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Ўзбекистоннинг ҳар икки голига Шерзод Эсанов муаллифлик қилди.



