

"Менимча, Мбаппе ушбу мукофотга лойиқ, аммо одамлар ўз мантиғидан келиб чиқиб овоз беришади.
Кимни танлаш керак: совринларни қўлга киритганними ёки ҳеч нарса юта олмаган бўлса ҳам, бутун мавсум давомида бошқалардан бир бош баланд бўлганними? Мен айнан Килиан ҳақида гапиряпман. Менинг назаримда, индивидуал планда ҳеч ким ундан яхшироқ бўлмади, аммо, афсуски, жамоа сифатида биз ҳеч нарса юта олмадик.
Менинг фикримча, Ламин Ямаль унчалик ёрқин Жаҳон чемпионатини ўтказмади [Мбаппе каби], аммо у жаҳон чемпиони бўлди, "Барселона" билан Испания чемпионатини ютди ва умуман олганда кучли йил ўтказди", — деди бельгиялик посбон DAZNга берган интервьюсида.
Куртуа 2024 йилда Винисиус Жуниор ёки Даниэль Карвахаль ғалаба қозонишини кутганини, аммо якунда соврин Родрига насиб этганини таъкидлади.
"Терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган бўлса-да, бу унинг энг яхши йили бўлди деб ўйламайман. Менимча, у бир йил аввал, "Сити" Чемпионлар лигасини югган пайтда ғалабага кўпроқ лойиқ эди. Баъзида "Олтин тўп" соҳибини танлашда қандай овоз бериш кераклигини тушуниш қийин бўлади", — деди Тибо.


