

Бу ҳақда "Қироллик клуби" матбуот хизмати расмий сайтда хабар бермоқда.
Бельгиялик футболчининг ўрнига "Реал" қайдномасига 19 ёшли дарвозабон Илья Волошин киритилди.
Ўйин Барселонадаги "Спотифай Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Жорий мавсумда Куртуа барча турнирларда 12 та ўйинда иштирок этиб, уларнинг иккитасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 млн еврони ташкил этади.



