"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди

3 ноя 2026, 09:45
"Реал" "Брайтон" дарвозабони Барт Вербрюггенни 2026/2027 йилги мавсум охирида шартномаси тугайдиган Тибо Куртуага узоқ муддатли идеал ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Football Insider.

Манбаларнинг маълумотларига кўра, 24 ёшли нидерландиялик футболчи агар шундай имконият юзага келса, Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмас.

Вербрюгген АПЛнинг тўққизта ўйинида олти маротаба ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, у чемпионатда ушбу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни бўлишиб турибди. Ўтган мавсумда у ўтказиб юборилишининг олди олинган голлар бўйича лигада учинчи ўринни эгаллаган эди, ёзда эса миллий терма жамоа билан биргаликда жаҳон чемпионатида иштирок этди.

Вербрюггеннинг "Брайтон" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзида тугайди, бу эса клубни танлов олдида қолдирмоқда: ўйинчини кейинги ёзда сотиш ёки унга янги битим таклиф қилиш. "Брайтон" топ-клублар томонидан бўлаётган қизиқишларга аллақачон кўниккан ва кутилишича, босиқлик ҳамда вазминлик билан ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›