UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  2 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  5 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4

"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда Янгиликлар

"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда

Теглар :  Бухоро
2025-йилги мавсумда “Бухоро” футбол клуби Суперлига доирасидаги уй учрашувларини Тошкент шаҳрида ёки рақиб жамоа майдонида ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ “Бухоро”нинг уй учрашувлари учун Бухоро футбол академияси майдонини тайёр ҳолатга келтириш режалаштирилганди. Бироқ майдоннинг ёритиш тизими ҳозирга қадар Лига талаб қилган кўринишга келтирилгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, клуб фақатгина Ўзбекистон кубоги доирасидаги уй учрашувларинигина мана шу майдонда қабул қила олмоқда. 

Эндиликда футбол майдони ҳолати юзасидан ҳам хавотирлар мавжуд. 2022-йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви Бухоро шаҳрида ўтказилган бўлиб, унинг арафасида Лига раҳбарияти вилоят футболи учун масъул шахслар билан учрашув ўтказган ҳамда майдон масаласида фикр алмашганди. Қўшимчасига, стадион ва майдонни расмий учрашувларга қай тартибда тайёрлаш кераклиги тўлиқ кўрсатиб берилган, парвариш учун маҳаллий мутахассисларни ўқитиш мавзуси ҳам кун тартибидан жой олган.  

Шунга қарамай, ўтган давр давомида Бухородаги футбол майдонларини парвариш қилиш учун на маҳаллий мутахассис тайёрланди ва на бошқа мутахассислар билан ишлаш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, стадион парвариши учун Лига талаб қилган бирорта техника сотиб олинмади. Айни вақтда майдон майсаси учун зарур бўлган озуқа ҳам мавжуд эмаслиги, майдон парвариши етарли даражада амалга оширилмаётганидан келиб чиқиб, футбол академияси майдонининг ҳолати ҳам кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. 

Жазирама кунлар яқинлашиб келаётгани, бу вақтда майдон ҳолатини ушлаб туриш янада мураккаб кўриниш олишидан келиб чиқиб, Лига футбол майдонига эътиборни профессионал даражага олиб чиқишни тавсия қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика