UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  2 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  6 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  12 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  5 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  11 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6

Ўзбекистон миллий чемпионатида энг кўп гол урган футболчиларни биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистон миллий чемпионатида энг кўп гол урган футболчиларни биласизми?

Ўзбек футболи статисти Бахтиёр Ширинов телеграмдаги ўз каналида турли қизиқарли маълумотларни бериб бормоқда.

Ўзбекистон футболи тарихига назар солсак, ҳар бир даврнинг ўз голеадорлари бўлган. Узоқ ўтмишга назар солсак, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимовлар тўпурарлар рўйхатида бўлишган. Уларнинг ишини кейинчалик Игорь Шквирин, Олег Шацких, Рустам Дўрмонов, Равшан Бозоров каби форвардлар давом эттиришди. Миллий чемпионатимизда биринчи бўлиб 100лик маррани Олег Шацких забт этган. Шацких оғир жароҳат олмаганда балки навбатдаги марраларни ҳам биринчи бўлиб забт этарди. Унга 100ликка кириши учун 6 мавсум кифоя қилган холос. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 1992 йил 1-лига вакили "Политотдел"га ижарага берилган Олег, мавсумнинг сўнгги 2 учрашувида "Пахтакор"га қайтади ва олий лигада ўз голлари ҳисобини очади. 1993 йилдан у яна элитага чиққан "Политотдел" сафига қайтади. Унинг голеадорлиги "Навбаҳор"да ҳам давом этди.

Ортда қолган 27 мавсум давомида 21 футболчи 100лик маррани забт этди. Икки футболчи Анвар Бердиев ва Зафар Холмуродов 200лик маррага ҳам етишга улгурган. Зафар бу борада биринчи бўлганди. Аммо кейинчалик Анвар ундан ўзиб кетишга эришди. Ҳозирда тўпурарлар рўйхатини Анвар Бердиев бошқариб бормоқда, - деб ёзади Ширинов ўз каналида.


Ўзбекистон миллий чемпионати тўпурарлари (1992-2018)


Футболчи

Гол

1

Анвар Бердиев*

225

2

Зафар Холмуродов

200

3

Шуҳрат Мирхолдиршоев

194

4

Бахтиёр Ҳамидуллаев

178

5

Жаъфар Ирисметов

174

6

Равшан Бозоров

171

7

Умид Исоқов

171

8

Анвар Солиев

164

9

Ойбек Усмонхўжаев

157

10

Рустам Дўрмонов

133

11

Фарид Хабибуллин

131

12

Мухтор Қурбонов

128

13

Нўъмон Ҳасанов

125

14

Носир Отақўзиев

117

15

Сервер Жепаров

111

16

Шуҳрат Раҳмонқулов

108

17

Неъматулло Қуттибоев

106

18

Олег Шацких

105

19

Артур Геворкян*

105

20

Вали Келдиев

104

21

Зайниддин Тожиев

102

22

Игорь Таран*

95

23

Шаҳбоз Эркинов*

95


* - ҳозир ўйнаётган футболчилар.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика