Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди
10 июл 15:41
Янгиликлар
Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди
"Матч ТВ" хабарига кўра, Москванинг "Торпедо" жамоаси Россия Премьер-лигасининг 2025/26 йилги мавсум қатнашчилари рўйхатидан чиқариб юборилди.
"Торпедо" 2024/25 йилги мавсум Биринчи лидага иккинчи ўринни эгаллаган ва тўғридан-тўғри РПЛга йўл олганди.
Аввалроқ полиция "КАМАЗ"га қарши Биринчи лиганинг 34-тур учрашувида "Торпедо" фойдасига қасддан хатога йўл қўйганликда гумонланаётган футбол ҳаками Богдан Головкони қўлга олгани маълум бўлган эди.
Ўшанда учрашув 1:1 ҳисобида якунланган ва бу "Торпедо"га тўғридан-тўғри РПЛга чиқиши учун етарли бўлган.
"Торпедо" эгаларидан бири Леонид Соболев ва "оқ-қоралар" директори Валерий Скородумовни расмий спорт мусобақаси натижасига ноқонуний таъсир кўрсатишга уринганликда айбланиб, 2 ойга қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси вингери Ҳожимат Эркинов 2022/23 йилги мавсум "Торпедо" шарафини ҳимоя қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар