

Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда. Ҳозирча Ўзбекистоннинг қайси жамоаси ҳужумчи билан шартнома имзолашни режа қилгани ҳақида маълумот берилмаган. Ҳозирда томонлар музокара ўтказишмоқда. Агар келишув амалга ошса, ҳужумчи иккинчи даврани юртимизда ўтказади.
Маълумот учун, 29 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 167 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 40 та гол ва 22 та голли узатма бор. Трансфермаркт нашри футболчини 700 минг еврога баҳолаган.



