

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди.
Маълумотга кўра, 20 ёшли футболчи "Челси"га ўтишга тайёр, аммо клублараро музокаралар давом этмоқда. "Ренн" футболчи учун 65 миллион евро талаб қилмоқда.
Жереми Жаке "Ренн" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда Франция чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушди ва барчасида асосий таркибда ўйнади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 20 миллион еврони ташкил қилади.



