"Челси" "Ренн" ҳимоячиси билан шахсий шартнома бўйича келишди – Романо
19 янв 10:43
Янгиликлар
"Челси" "Ренн" ҳимоячиси билан шахсий шартнома бўйича келишди – Романо
Лондоннинг "Челси" клуби "Ренн" ҳимоячиси Жереми Жаке билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз X саҳифасида маълум қилди.
Маълумотга кўра, 20 ёшли футболчи "Челси"га ўтишга тайёр, аммо клублараро музокаралар давом этмоқда. "Ренн" футболчи учун 65 миллион евро талаб қилмоқда.
Жереми Жаке "Ренн" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда Франция чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушди ва барчасида асосий таркибда ўйнади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 20 миллион еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
03:45
"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик 2
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар