

Хосеп Гвардиола 5та ўзгариш қилиш мумкинлиги борасида янги қоида ҳақида гапирди. Испаниялик мутахассис ҳатто кўп миқдордаги ўзгартиришлар ҳам қийин вазиятда ёрдам беришига амин эмас.
"5 ўйинчи - барчаси ўйнайди. Билмадим, захирадаги ўйинчиларимга қанча вақт бераман, аммо беш ўзгариш - футболчиларни жароҳатдан асрашнинг ягона йўли. Яқин бир ярим, икки ой оғир ўтади.
Чемпионликлар Лигаси бошланганда, бизга тўлиқ ротация керак бўлади", - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" бугун АПЛ доирасида "Арсенал" билан ўйнайди.



