UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  12 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Юрий Саркисян: "Қачондир бош мураббийликка қайтсам, фақат “Нефтчи”га қайтаман" Янгиликлар

Юрий Саркисян: "Қачондир бош мураббийликка қайтсам, фақат “Нефтчи”га қайтаман"

Сўнгги вақтда бир қатор ОАВда таниқли мутахасис Юрий Саркисянни “Андижон” жамоаси билан шартнома имзолаши мумкилиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Биз ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида Юрий Саркисян билан суҳбатлашдик.

- Юрий Вазгенович сўнгги пайтларда сизни “Андижон”да иш бошлашингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу хабар қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Ўзингизни хабарингиз бор ярим йил уйда ишсиз ўтирдим. Ҳамма мени унутгандек бир пайтда “Бунёдкор” клуби раҳбарлари менга иш таклиф қилишди. Мен бу клубдан ва клуб раҳбариятидан жуда миннатдорман. Ҳалқимизда шундай гап бор , ким нимани йўқотса йўқотгандан сўнг қадрига етади. Биринчидан, “Бунёдкор”дек машҳур клубдан кетиш менинг режамда йўқ. Иккинчидан кетадиган бўлсам мен ишлайдиган клуб ўз олдига энг юқори мақсадлари қўйган бўлиши керак. Чунки ўзингиз биласиз мен доим медаллар учун курашишга ўрганганман. Фарғонада йигирма олти ярим йил ишлаган бўлсам , бу давр оралиғида 9 марта олтин , 10 марта кумуш ва 1 марта бронза медалларни қўлга киритдим. Осиё чемпионлари кубоги мусобақасида эришган натижаларимни эслатишим шарт бўлмаса керак. Мен қандай мураббий эканлигимни  кимгадир исботлашим шарт эмас деб ўйлайман.

- Андижонликлар сизга таклиф билан чиқишдими ? “Андижонга” ўтишингиз ҳақидаги хабар бежиз чиқмагандир?
- Билмадим бундай гапни қаердан олишди. Мен ҳам сиз каби эшитдим. Андижондан ҳеч ким менга таклиф билан чиққани йўқ. Андижон жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки,  мен Тошкентдан кетмоқчи эмасман. Оиламни Фарғонадан кўчириб келганман. Тошкентда яшашга кўникиб қолдик. Энди оиламни Тошкентга қўйиб ўзим вилоятларда юрмоқчи эмасман. Агар қачондир қайсидир жамоага бориб ишласам фақат “Нефтчи”га бориб ишлашим мумкин. Чунки  мен у жамоага бутун ҳаётимни бердим. Ҳозирги кунда эса “Бунёдкор”да ҳаммаси мени қониқтирмоқда.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика