UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Владислав Хан: "Бизга асосий рақиблик қиладиган жамоа кўринмаяпти" Янгиликлар

Владислав Хан: "Бизга асосий рақиблик қиладиган жамоа кўринмаяпти"

Теглар :  ФутзалСевинч
Аввал хабар берганимиздек 25-29 январ кунлари Тошкентда аёллар ўртасидаги футзал бўйича XII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу чемпионат бўлиб ўтаётган кунлари мамлакатимиз ОАВларининг вакиллари "Севинч" бош мураббийи Владислав Хандан чемпионат ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрашди. Қуйида ана шу қисқача интервьюни  эътиборингизга ҳавола қиламиз.

– Чемпионат тўғрисидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Бу йилги аёллар ўртасидаги футзал бўйича XII Ўзбекистон чемпионатида аслида 12та жамоа иштирок этиши кутилаётган эди, аммо натижада 11 жамоа иштирок этадиган бўлди. Чемпионат савиясига келадиган бўлсак, шахсан  ўзим ўнчалик ўзгаришни сезмаяпман. Ҳаттоки ҳар йили жамоамизга муносиб қаршилик кўрсата оладиган Андижоннинг “Андижанка” жамоасининг ҳам бу йилги иштироки олдингилардагидек эмас. Чемпионат энди бошланди, низомга кўра олти жамоа юқори кўрсаткичларига қараб саралаб олинади ва бош соврин учун курашни давом эттиришади. Балки чемпионатнинг  кейинги турларида жамоалар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишар. Ҳар ҳолда мусобақа энди бошланди. Бошида ҳаммага қийин бўлади.


– Сизнингча жамоангизга кучли қаршилик кўрсатадиган жамоа кўринмаяптими?

– Ҳозирча йўқ, юқорида айтиб ўтганимдек ҳар йили жамоамизга “Андижанка” жамоаси асосий рақиб ҳисобланар эди, жамоа таркибида катта ўзгаришлар  бўлмаган бўлса ҳам, уларнинг чемпионатдаги старти кўнгилдагидек бўлмади, балки улар кейинги турга яхшироқ тайёрланиб келишар, қани кўрамиз. “Севинч” жамоамиз эса, ҳар йилдагидек чемпионатда бош соврин учун курашади, биз бунга тайёрмиз ва кейинги турга ҳам пухта тайёрланиб келамиз. Биз учун қанчалик чемпионатда кучли жамоалар кўпайса, шунчалик яхши. Ўйлайманки, шунга монанд равишда мамлакатимизда аёллар ўртасидаги мини футболнинг ҳам савияси ошади.


– Мана Тошкентда мини футбол бўйича Осиё чемпионатининг бошланиш арафасида турибмиз, сизнингча мамлакатимиз терма жамоаси қандай иштирок этади?

– Жуда ҳоҳлардимки, жамоамиз бу имкониятдан тўлиқ фойдаланса ва шу орқали мусобақа бош совринини қўлга киритишса. Албатта терма жамоамизга мухлислик қиламиз ва улардан энг яхши натижани кутиб қоламиз. Барча юртимиз футбол ишқибозлари каби биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаб турамиз.

“СЕВИНЧ” ПФК матбуот хизмати


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика