UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  3 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  60 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Виктор Кумиков: "Ўйиндан аввал легионерларга тақиқ бор эди, ПФЛ қандай қилиб бу стадионни қабул қилди?" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Ўйиндан аввал легионерларга тақиқ бор эди, ПФЛ қандай қилиб бу стадионни қабул қилди?"

Теглар :  Виктор Кумиков
“Хоразм” – “Андижон” (3:0) ўртасидаги беллашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


-  Албатта, бугунги ўйин учун фикрим яхши эмас. Ўз жамоам ҳақида гапирсам, ўйинимиз ўхшамади. Бунга эса кўп сабаблар бор. Узоқ йўл, майдон, легионерларга эса ўйиндан аввал таъқиқ бор эди. Кейин эса учрашувга оз фурсат қолганидагина рухсат беришди. Бунга қадар асосий таркибимизни аниқлаштириб бўлгандик. Биз тузган таркибимиз ишончимизни оқламади ва танаффусгача 2 та тўп ўтказиб юбордик ва бундай ҳолатдан кейин руҳий томондан тикланишимиз қийин бўлди. 

Легионерлар масаласи бўйича бунинг сабабини клуб директоридан сўраганинглар маъқул. “Хоразм” ёмон жамоа эмас экан, югуришяпти, ҳаракат қилишяпти, хоҳиш юқори эди. Бу про лига учун етарли.  

Милич захирадан тушиб ҳаракат қилди ва кўп якка курашларда ютди. Унга кўпроқ жарима майдони ичига тўпни узатиб беришлари керак эди, чунки у бош билан яхши ўйнайди. Бугунги ўйинда унда ҳам, жамоада ҳам ҳеч нима ўхшамади. Биз бундай сунъий майдонда ўйнагани қийналдик. “Хоразм” эса ўрганиб қолган. 

Ўйиндан кейин эса ҳаттоки чўмилгани сув ҳам йўқ. Қандай қилиб, ПФЛ бундай шароити бўлмаган стадионда ўйнашга рухсат берганига ҳайронман. 

Бизда мақсад бор. Ўйин тарафлама ва бошқа жиҳатлар бўйича ҳозирча ишларимиз ўхшамаяпти. Йиғин пайтида кучли рақибларга қарши ўйинимизда ўзимиз ўйлаган тактикаларни намойиш қилгандик. Ҳозир эса негадир ўхшамаяпти. Ҳали ҳаммаси олдинда. Биз охиригача курашамиз. Жамоани руҳий тарафдан тиклаш керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика