Виктор Кумиков: "Сампдория" билан ўйнаймиз"

Mirjalol Normatov
18 дек 2022, 15:52
Қозоғистоннинг "Қайсар" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков олдига қўйилган мақсад ҳақида гапирди.

"Билдирилган ишончни оқлаш учун қўлимиздан келганича ишлаймиз. Клуб раҳбарияти ва вилоят мутасаддилари жамоани менга ишонишди. Олдимизда "Қайсар" жамоасини кўтариш вазифаси қўйилган.

Премьер-лигада энг яхшиларидан бири бўлишга, Қозоғистон Кубогида муваффақиятли иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Шахсий илтимосимга биноан декабрь ойида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қиляпмиз. 

Футболчилар жамоа учун ўзини кўрсатишларини, илк йиғинлар орқали йигитларнинг имкониятларини кўрмоқчиман. Йиғин доирасида икки ўйин бўлади, улардан бири Италия чемпионати вакили "Сампдория" жамоаси бўлади", - деди Кумиков.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: KazFootball.kz