

Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади. Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоамиз гуруҳда Жанубий Корея, Ироқ ва Яманга қарши кураш олиб боради.
Гуруҳдошимиз Жанубий Корея олимпия терма жамоаси январь ойи бошида Дубайда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Дастлаб 4 январда "Ал Шабаб" стадионида БАА олимпиячиларига қарши ўйин бўлиб ўтса, 7 январь куни худди шу стадионда Саудия Арабистонига қарши баҳс ўтказилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 13 январь куни бўлиб ўтади.



