UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  2 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  3 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  3 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  12 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  2 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1 учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- "Пахтакор"га қарши биринчи бор ўйнаётганимиз йўқ. Бу жамоага қарши ўйинлар ҳар доим қизиқарли ўтади. Кўрдингиз, бугунги учрашув ҳам ҳар томонлама қизиқарли руҳда ўтди.

Камчиликларимиз бор, йигитлар қаердадир ёшлик қилишаяпти, баъзида эса шошилиб қолишаяпти. Имкониятларимиз бўлди, бугун ютиб кетсак ҳам бўларди. Йигитларга умумий ўйин учун раҳмат айтаман, улар бугун охиригача курашишди.

- Биринчи бўлимда жамоангиз қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Уларга гол уриш учун нима халақит қилди деб ўйлайсиз?

- Ҳозир шу ҳақида айтдим, бизда йигитлар барчаси ёш. Шу сабабдан ҳам вазиятлардан фойдаланишда уларга тажриба етишмаяпти. Бундан ташқари рақиб "Пахтакор" ва бу жиҳат уларни ҳаяжонга солган бўлиши мумкин. Лекин, йигитлар бугун охиригача курашишди, уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Назаров бугун кўплаб вазиятларда жамоани голдан сақлаб қолди. Уни бугун энг яхши бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Натижа бор бўлса, биз жамоадаги ҳар бир футболчи энг яхши. Ҳар ким ўз вазифасини бажараяпти. Назаров бугун ҳам, олдинги ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қилиб келаяпти. 

- Ўзбек футболини кучли бешлик чемпионатлари билан солиштириш қийин. Бироқ, шундай бўлса ҳам, айтиш жоиз, ҳакамлар учрашувлар давомида кўп ҳуштак чалиши, карточка бериладиган вазиятда бермасдан, аксинча холатда кўрсатиши ўйинларни бузиб қўймаяптими?

- Инсон хато қилиши мумкин. Масалан, кўраяпсиз, футболчилар ҳам ўйин давомида хато қилишаяпти. Ҳакамларни ҳам раҳбарияти бор, уларнинг ишини назорат қилувчи экспертлар фаолияти йўлга қўйилган. Биз футболчи хато қилса, албатта бу борада ҳисоб сўраймиз. Худди шу каби ҳакамлардан ҳисоб сўрайдиган марказ бор. Улар ҳам ўсишаяпти. Ўзбек футболини кўтармоқчи бўлсак, барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Биринчи бўлимда юзага келган баҳсли вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари холатни кўрсатаяпти. Ўйинда ВАР бор, шу сабаб ўйнашга қўйиб бериши керак эди. Хатолар атайин қилинаяптими, ёки тасодифми, буни мен билмайман.

- Таркибни кейинги ўйинга, яъни "Навбаҳор" билан учрашувга қараб танлагандек туюлдингиз...

- "Пахтакор" билан шу учинчи бор тўқнаш келишимиз. "Навбаҳор" билан ҳам ўйнаганмиз. Кучли жамоаларга қарши ўйин ҳар доим биз учун фойдали бўлади.

- Осиё чемпионатидан сўнг жамоангиз футболчиларида ўсиш кўзга ташланди. Уларда ўзларига бўлган ишонч янада шакллангандек кўринмоқда. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Тўғри, халқаро тажриба футболчига кўп нарса беради. Ўша жойда бориб ўйнамагунча бунақа тажрибани олиш қийин. Осиё чемпионати бизнинг йигитлар учун анча фойдали бўлди. Ҳар куни назарий ва амалий машғулотларда ишлаярмиз, бу барибир ўз натижасини бериши керак.

- Тимур ака, охирги вақтлар билан солиштирса, ўтган йилдагидан кўра асабийроқ кўринаяпсиз...

- Тўғри, асабийлашиш бу хавотирли холат. Аммо, буларнинг барчаси ўйиннинг эмоциясидан келиб чиқади. Мен ҳам футболчилар билан майдондаман, кимдир хато қилса, асабийлашишим табиий.

- Муҳаммадали Ғиёсов таркибда энг техникаси кучли футболчилардан саналади. Аммо, унда вазиятларни якунлашда муаммо бордек...

- Тўғри, футболнинг асосини фақат техника ташкил этмайди. Муҳаммадали ёмон ўйнаётгани йўқ, у ҳам бошқа футболчилар каби ўйиндан-ўйинга ўсиб боради. Юрий Вазгеновичнинг битта зўр гапи бор, бир ота-она ўғлини у кишининг олдига олиб келиб, "бир кўринг, кетма-кет 4-5 та футболчини алдаб ўтаяпти" дейишганида, Вазгенович "унда ўғлингиз узатма беришни билмас экан-да" деб жавоб берган экан. Жамоамиз футболчилари ҳали ёш ва ўйинлар давомида янада кучли бўлишади.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика