

Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ўтказилган беллашувларнинг дастлабкисида "Олимпик-MobiUz"га лиганинг яна бир иштирокчиси "Лочин" рақиблик қилди. Беллашувдаги ягона голга "Лочин" жамоаси аъзоси Сухроб Ташкинбоев муаллифлик қилди.

Иккинчи ўйин эса Қозоғистонинг "Онтустик" жамоасига қарши ўтказилиб, унда ўзбекистонликлар Маратов ва Ҳайдаровнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.




