UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  2 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  18 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  19 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади

Теглар :  Қўқон-1912Насаф
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятлар билан танишиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 15-дақиқада Хавфли вазият! Ҳасанов тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Бердиев эса тўпни боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ  

27-дақиқада Азиз Ғаниев! У деярли майдон марказидан дарвозага зарба йўллади, посбон тўпни майдондан чиқариб юборди, бурчак тўпи тепилди. Хавф бартараф этилди.

34-дақиқада Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

40-дақиқада Холмуҳаммедов тўпни майдон четидан жарима майдончасига ташлаб берди, тўпни "Насаф" ҳимоячилари қайтарди. Қайтган тўпни Мерзляков дарвозага йўллади, Қувватов ўз ўрнида. 

44-дақиқада Жасур Ҳасанов чап қанотдан тезлик билан олдинга борди ва дарвоза томон тўпни тепди, посбон тўпга эгалик қилди.

45-дақиқада мезбонлар бурчак тўпи тепишди, меҳмонлар хавфни бартараф этишди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

Иккинчи тайм бошланди.

49-дақиқада Лукичнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпини Абдихолиқов дарвозага йўллай олмади.

58-дақиқада Қувондиқ Рўзиев ўнг қанотдан хавфли зарба йўллади, Қувватов тўпни ўз вақтида қўли билан уриб юборди.

61-дақиқада Ислом Рашидхоновнинг ўткир бурчакдан дарвозага тепган тўпи сал ноаниқ бўлди.  

74-дақиқада Бобир Абдихолиқов тўпни узоқ ўзига ўнглади ва дарвозага зарба берди, Ўткир Юсупов тўпни эгаллаб олди.  

84-дақиқада Умарбек Эшмуродов Абдихолиқовга тўпни ошириб берди, ҳужумчининг боши билан дарвоазага йўллаган зарбаси сал ноаниқ бўлди.

89-дақиқада Лукичнинг яқин бурчакдан дарвоазага боши билан йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов қайтариб қолди.

90+2-дақиқада Абдихолиқовнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

Ўйинда ҳисоб очилмади.


Суперлига-2018, 7-тур
18:00 - "ҚЎҚОН-1912" - "НАСАФ" 0:0  
21 апрель 2018. Қўқон. "Марказий" стадион.
 11056 томошабин.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Фаррух Янсупов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Тошкент)
Учрашув комиссари: Бахтиёр Намозов

“Қўқон-1912”: 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 7.Жамшид Ҳасанов (96.Муҳаммаданас Ҳасанов, 81), 10.Жавоҳир Сидиқов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 18.Баҳодир Пардаев (9.Носирбек Отақўзиев, 71), 19.Суҳроб Бердиев, 22.Мурод Холмуҳаммедов (с), 23.Александр Мерзляков, 55.Дарко Гожкович (95.Милан Спремо,  87), 65.Марко Милич.
Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Баҳодир Акрамов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 29.Игорь Таран.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов (с), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдихолиқов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (20.Ислом Кенжабоев, 78), 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёржон Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов, 21.Жаҳонгир Алиев, 38.Акмал Мозговой, 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов.

Огоҳлантиришлар: Мурод Холмуҳаммедов 48, Славко Лукич 73.



"Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви тўғридан-тўғри намойиш этилмайди

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика