"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди

Sherzod Nurmatov
6 янв 2026
Сунна­туллоҳ Ҳамиджонов келаси мавсумни пулли ижара асосида "Хоразм" жамоасида ўтказади.

Бу ҳақда термизликлар матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

"Сурхон" таркибидаги юқори рақобат сабаб мураббийлар штаби Ҳамиджоновга ўйин амалиётини кўпроқ олиш имкониятини бериш ҳақида қарор қабул қилди. Шу муносабат билан Сунна­туллоҳ Ҳамиджоновни “Хоразм” клубига пулли ижара асосида бериш бўйича келишувга эришилди", – дейилади хабарда.

2025 йил мавсумининг биринчи ярмида Ҳамиджонов "Сурхон" сафида 14 расмий учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Иккинчи давра бошида эса у "Андижон" клубига ижарага берилди ва у ерда ОЧЛ 2 учрашувларида иштирок этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати